Президентимизнинг жорий йил 16-17 ноябр кунлари вилоятга ташрифи чоғида Шўрчи туманини аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган оқава сув таъминоти (канализация) муаммоси бўйича Халқаро Тарақиёт уюшмасининг “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида туман инфратузилмасини яхшилаш ва туман аҳолисига яшаш учун қулайликлар яратиш мақсадида 20 млн.доллар ажратишни белгилаб бердилар.
Ушбу лойиҳа доирасида тумандаги 13 та маҳаллаларда 87 км оқова сув тармоғи, 22,7 км ичимлик сув тармоғи, 3 та ичимлик сув иншооти, 131 км ички йўлларни асфальтлаш ишларини амалга ошириш бўйича дастлабки лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
Ушбу хуш хабар туманимиз аҳолисига туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан етказилмоқда.