Sho'rchi tumani hokimligi rasmiy sayti

Ташаббуснинг натижаси: Йўллар равон бўлмоқда

 

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишлоқчи жиҳати ўша ҳудуднинг йўллари ҳисобланади. Маҳалланинг ики йўллари таъмирланиб, асфальт ётқизилмоқда.

Бу борада туманимизда ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Бошқа маҳаллалари сингари “Жойилма” маҳалласининг Ат-Термизий кўчасига асфальт ётқизилмоқда  

- Мутасадди раҳбарлар ва маҳалламиз фаоллари ташаббуси билан маҳаламиздаги муаммолар босқичма-босқич ижобий ҳал этилмоқда, — дейди маҳалла раиси Салом Мўминов. — Ислоҳотлар амалга оширилаётгани учун ҳаётимизда ҳар куни ўзгариш, янгилик бўлаяпти. Буни кўпчилик ўз турмушида ҳам яққол ҳис қилмоқда. Маҳалламиз билан Дўстлик маҳалласини боғлаб турувчи йўлга асфальт ётқизилмоқда. 

Йўлсозларнинг бош мақсади, йўлларнинг равон ва текис бўлишини таъминлаш, шу орқали юртдошларимиз ҳамда автомобилларнинг эркин, хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шароит ва қулайликлар яратишдан иборат. 

Фойдали ҳаволалар