Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ташаббуснинг натижаси: Йўллар равон бўлмоқда

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳати ўша ҳудуднинг йўллари ҳисобланади. Маҳалланинг ички йўллари таъмирланиб, асфальт ётқизилмоқда.

Бу борада туманимизда ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Бошқа маҳаллалар сингари “Жойилма” маҳалласининг Ат-Термизий кўчасига асфальт ётқизилмоқда  

- Мутасадди раҳбарлар ва маҳалламиз фаоллари ташаббуси билан маҳаламиздаги муаммолар босқичма-босқич ижобий ҳал этилмоқда, — дейди маҳалла раиси Мўмин Саломов. — Ислоҳотлар амалга оширилаётгани учун ҳаётимизда ҳар куни ўзгариш, янгилик бўлаяпти. Буни кўпчилик ўз турмушида ҳам яққол ҳис қилмоқда. Маҳалламиз билан Дўстлик маҳалласини боғлаб турувчи йўлга асфальт ётқизилмоқда. 

Йўлсозларнинг бош мақсади, йўлларнинг равон ва текис бўлишини таъминлаш, шу орқали юртдошларимиз ҳамда автомобилларнинг эркин, хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шароит ва қулайликлар яратишдан иборат. 

Фойдали ҳаволалар