Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

ТАШАББУСНИНГ ҚАНОТИ БОР

 

     -Туман ҳокимимиз ташаббуси ва бошчилигида маҳалламиздаги кўп қаватли уй-жойларни атрофини тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошланди, - дейди Лола Ҳасанова. – Фуқароларимизни яхши яшаши учун қиланаётган ушбу юмушларга ўзимиз ҳам яқиндан кўмаклашамиз. Кўп қаватли уй-жойларимиз атрофига хушбуй райхон ва атиргул кўчатларини ўзимиз эканмиз. 
     Дарҳақиқат, ташаббуснинг қаноти бор дейишганидек, туман ҳокими Улуғбек Зокировнинг ташаббуси қўллаб-қувватланди. Туманимизнинг 4-сектор худудида жойлашган “Хайрабод” маҳалласидаги 10-, 11-, 12-кўп қаватли уй жойларни жорий ва мукаммал таъмирлаш, ободонлиштириш ишларини амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузилиб, кўп қаватли уй жойларнинг кириш йўлаклари, ташқи фасат қисми ва атрофини кўкаламзорлаштириш ишлари бошланди. 

Фойдали ҳаволалар