Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

ТАШАББУСНИНГ ҚАНОТИ БОР

#никоҳ тўй

 “Жойилма” шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи, “Ёшлар дафтари”нинг қизил тоифадаги ёшлардан бири Эшмуҳаммаджоннинг орзуси ўшалди. У ўзи танлаган ва ардоқлаган Маҳфузахон билан оила аталмиш гўзал “боғ”га кириб келди. 

Ташаббуснинг қаноти бор дейишганидек, эзгу ният, яхши тилак билан тўйга ташаббус кўрсатган “Жойилма” шаҳарча фуқаролар йиғини раисининг ёнига туман прокурори ва бошқа ҳомийлар жам бўлишди. 

-Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда, - дейди туман Кенгаши депутати Мўмин Саломов. - Жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиляпмиз. Мустақил диёримизда ёшларни бахтли бўлиши учун халқчил ислоҳотлар амалга оширилаётган бир вақтда оила қуришга аҳд қилган маҳалламиз ёшларини қўллаб-қувватладик. Ва бу борада яқиндан ёрдам қилдик. 

Албатта, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу ниятларини амалга ошириш борасида туманимизда амалга оширилаётган ишлар мақтанса арзигуликдир. 

 

Фойдали ҳаволалар