Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ташаббусли бюджет

2024 йилнинг 18 январь куни Шўрчи тумани Адолат СДП депутати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раиси У.Шерханов томонидан 2023 йилда “Ташаббусли бюджет лойиҳалари”га киритилган 4 та объектда бўлди.

Шўрчи тумани “Оқтумшуқ” маҳалласида жойлашган 52-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар зали ва ҳовуз, қиймати 1 млрд 200 млн.сўмлик;

“Тамаддун” маҳалласидаги 5 та кўчада 3050 метр (Дўстлик-300 метр, Обиҳаёт-346 метр, Лимонзор-160 метр, Истиқлол-1500 метр, Гулистон-746 метр), жами қиймати 1 млрд 200 млн.сўмлик;

“Қоқайди” маҳалласида 2 объект, яъни 2 та кўчада 3000 метр (Қора капа-1800 метр, Маданий юриш-1200 метр), жами қиймати  1 млрд 260 млн.сўм;

“Қоқайди” маҳалласидаги 63-сонли умумтаълим мактабида 670 млн.сўмлик артизан ичимлик суви чиқарилган.

 Барча объектларда таъмирлаш ва қуриш ишлар тўлиқ якунига етказилган ва объектларни топшириш далолатномаси тузилган.

2024 йилнинг 19 январь куни У.Шерханов томонидан 2023 йилда “Ташаббусли бюджет лойиҳалари”га киритилган объектларда бўлди. Жумладан:

Шўрчи тумани “Какан” маҳалласида (биринчи мавсумда) 2 та лойиҳада 4 та кўчани, яъни 1-чи лойиҳа Бунёдкор ва Шотўраев кўчаларини, қиймати 1 млрд сўмлик, 2-чи лойиҳада Ч.Шайматов, Бойқишлоқ ва Қ.Пардаев кўчаларини асфальт қилиш, қиймати 1 млрд 200 млн.сўмлик, (иккинчи мавсумида) 3 лойиҳада 7 та кўчани, яъни Эшонқулов ва Ўзбекистон кўчаларини, қиймати 1 млрд 200 млн.сўмлик, А.Абраев, Ф.Хусанов, Ёшлик кўчалари ҳамда Бойқишлоқ ва Ч.Шаматов кўчаларининг қолган қисмини асфальт қилиш, қиймати 1 млрд 320 млн.сўмлик ишлар амалга оширилган.

Шўрчи тумани “Бахшитепа” маҳалласида жойлашган  6 300 метр узунликдаги  ички кўчаларни асфальт қилиш 2 та лойиҳада 12 та кўчани, қиймати 1-чиси 1 млрд 200 млн.сўм,  2-чиси  1 млрд 320 млн.сўмлик (иккинчи мавсумида) бажарилган ишларни мутасаддилар ҳамкорлигида жойига борган ҳолда кўриб чиқди

Фойдали ҳаволалар