Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим! 

 

Ҳар бир халқнинг ўзлигини намоён этувчи миллий ва умуминсоний қадриятлари бўлади. Тириклик учун тоза ҳаво билан қуёш нури, нону сув қанчалик ҳаётий зарурат бўлса, миллатнинг яшаши ва равнақ топишини ҳам она тилисиз тасаввур этиб бўлмайди. 

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан туманимизнинг “Олатемир” маҳалласидаги 68-умумтаълим мактабида “Қадринг баланд бўлсин она тилим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилган тадбирда ўқувчи ёшлар иқтидорларини намоён этишди. 

Она тилимиз мадҳ этилган шеър ва мақол айтган иқтидорли ўқувчилар тақдирланишди. 


 

Фойдали ҳаволалар