"Хушчекка" маҳалласида ташкил этилган “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастури бўйича туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан маҳалладаги аҳоли турар жойларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазият ва ёнғинларнинг олдини олиш, инсон ҳаёти ва соғлиги ҳамда моддий бойликларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатлар, ис гази, овқатдан заҳарланиш, ўта хавфли юқумли касалликлар, сел-сув тошқинлари, ёнғиндан огоҳлик каби ҳолатларни олдини олиш борасида уйма-уй юрган ҳолда, йўриқнома, тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, электр таъминоти корхонаси, туман газ таъминоти бўлими ходимлари, бошқа ташкилот вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда якка тартибдаги аҳоли турар жойларида инсонларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф солувчи ҳамда ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилди.