Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ БЕЛГИЛАШДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИ МУҲИМ ОМИЛ БЎЛИБ ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

#Очиқ мулоқот

      Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хусниддин Мамадиев, туманимиздаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари иштирокида “Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ва бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. 

      Умумтаълим мактаблардаги ўқувчи ёшларни, устоз педагоглар ўзининг дунёқараши ва маънавиятидан келиб чиқиб тарбияламоқда. Чуқур билим ва ҳаётий кўникмаларга эга бўлган, интеллектуал ривожланган ўғил-қизларни тарбиялаш, мактабгача ва мактабларда берилаётган таълим-тарбиянинг сифати ҳамда самарадорлиги ниҳоятда муҳим ўрин тутади.

     -Энг зарури ва кечиктириб бўлмайдиган масала – узликсиз таълим тизимининг бирламчи асоси ва педагогларнинг фаолият олиб бориш жойи, ўқув машғулоти, яъни дарс, - дейди ўз сўзида Хусниддин Мамадиев. - Бугунги кунда, барча ўқув муассасаларида ўқув машғулотлар, педагогнинг касбий тайёргарлик ва шахсий тарбияланганлик даражасидан келиб чиқиб, олиб борилмоқда. Ёш авлод руҳига сингдирилиши шарт бўлган миллий фазилатларни, ҳар бир педагог ўзининг ҳаёт тарзига айлантириб улгурган. Ҳар бир устоз педагоглар таълим сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида изланса, астойдил меҳнат қилсагина кўзлаган мақсадимизга эришамиз. Бунинг учун, таълим-тарбия тизимининг барча босқичларида фаолият олиб бораётганларнинг ҳоҳиши ва меҳнати керак. Зеро, таълим сифатини яхшилаш ва ошириш борасидаги ислоҳотлар ўз самарасини бермай қолмайди

     Очиқ мулоқот давомида умумтаълим мактабларининг директорлари таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш борасида ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Фойдали ҳаволалар