Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ ИМКОНИЯТ

 Бугунги кунда Республикамизда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини янада ривожлантириш, қулай имкониятлар яратиб бериш, ялпи ички маҳсулотдаги улушини ошириш, назорат органлари томонидан ноқонуний аралашишни олдини олиш борасида катта эътибор қаратилмоқда. Кейинги йилларда Республикамиздаги сингари туманимизда ҳам тадбиркорлик субъектларининг сони кўпайиб иқтисодиётимиздаги салмоғи ошиб бормоқда.

          Юртимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга кенг кўламдаги имкониятларни яратиб бериш борасида 2005 йилнинг 5 октябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ -3665-сонли  қарори қабул қилинди. Тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари, кичик корхоналар ва микрофирмалар томонидан чоракда бир марта тақдим этиладиган “Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи” тўғрисидаги 1-КВ (чораклик) статистик ҳисоботни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай, фермер хўжаликлари томонидан тақдим этиладиган “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот”ни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг
3-санасидан кечиктирмай тақдим этишингиз сўралади.

         Шунингдек бўлимимизда тадбиркорларнинг мавжуд статистика соҳасига оид муаммоларини ечиш мақсадида ҳар ойнинг 2-ҳафтаси ва 4-ҳафтасининг жума кунлари “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилган. Ушбу очиқ эшиклар кунида қатнашиб ўзларингизни қизиқтирган саволларга кераклича жавоб олишларингиз мумкин.

         Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтишимиз керакки ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган субъектларимиз томонидан ҳисоботлар туман статистика бўлимига белгиланган муддатларда тўғри ва ҳаққоний қилиб тақдим этиб келинса, туманимизни тармоқлар бўйича ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш борасида ўз ҳиссасини қўшган бўлар эди.             

 

М.Саттаров,

Шўрчи тумани статистика

бўлими бошлиғи  

Фойдали ҳаволалар