Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

ТАДБИРКОРЛАР ИШОНЧЛИ ҲИМОЯДА

Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни либераллаштириш, бошқарувнинг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ишларини янги сифат босқичига олиб чиқишга қаратилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ҳамда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслиги устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаларини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашнинг бешта асосий йўналиши бўйича амалга ошириладиган қирқ иккита аниқ
чора-тадбирни кўзда тутувчи комплекс Дастур тасдиқланди.

Унга кўра, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ҳамда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслиги устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

Чора-тадбирлар дастурида, тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида Давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг вазифа ва ваколатларини танқидий таҳлил қилиш ҳамда тадбиркорликни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва йўл қўймаслик борасидаги тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг, энг аввало, давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, шунингдек коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш;

Тадбиркорлик субъектларини текширишларни қисқартириш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишнинг олдини олиш соҳасида 2017 йилнинг 1 январидан эътиборан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текшириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча тури бекор қилиниб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун мансабдор шахслар жавобгарлигини кучайтириш;

Тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини янада либераллаштириш соҳасида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган, йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган, етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда (инсоннинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилган ҳолатлар бундан мустасно), ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар, ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилган бўлса, етказилган зарарнинг ўрни ихтиёрий равишда қопланган, биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилишидан озод этилиши тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилмаслик белгилаб берилди.

Шу билан бирга, чора-тадбирлар дастурида хусусий тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишда суд органлари ролини кучайтириш назарда тутилган. Хусусан, тадбиркорлик субъектларига ва уларнинг ходимларига нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш борасидаги вазифа ва ваколатларни босқичма-босқич назорат қилувчи органлардан суд органларига ўтказиш режалаштирилганлиги, хўжалик судлари тизимига, қабул қилинган қарорларнинг веб-сайтларда эълон қилинишини, ҳакамлар суди қарорларини мажбурий ижро этишга ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза беришда тадбиркорлик субъектларини давлат божи тўлашдан озод этишни, тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг бетараф ва холис бўлишига суд мажлисларида аудио ва видео қайд этиш механизмларини жорий этиш, қабул қилинган қарорларнинг веб-сайтларда эълон қилинишини таъминлаш назарда тутилган.

Фармон билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини (ресурс ва божхона тўловлари бундан мустасно) беш йил мобайнида қўллаш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларининг экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб бекор қилингани (Валюта назорати органлари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ташқи савдо контрактлари назорати ва мониторингини сақлаб қолиш шарти билан) ҳамда экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат илгари худди шундай товар учун айнан сертификат олган аризачига бир иш куни мобайнида берилиши белгилаб берилган.

Фармонда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Олий судига манфаатдор тузилмалар билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилгани ва ноқонуний аралашгани учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш топширилди.

Қабул қилинган ушбу Фармон иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама ҳимоя қилади ва мамлакатимиз тараққиётига муҳим ҳисса қўшади.

 

                   М.Саттаров 

Шўрчи  туман статистика бўлими бошлиғи  

Фойдали ҳаволалар