Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

“ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ" ЎТКАЗИЛДИ

 

      Туманда кичик бизнeс ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, улар  учун қулай шароитлар яратиш, фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокими Улуғбек Зокиров “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказди.
     Туманда ёшлар саноат зонаси ҳамда кичик саноат зоналарида фаолият юритиши керак бўлган тадбиркорлар билан суҳбатлашди. 
     Тумандаги “Жойилма” ва “Оқкамар” маҳалласидаги кичик саноат зонасида тадбиркорлик қилиш мақсадида бўлган айрим фуқаролар ҳали ҳам фаолиятини бошламагани кескин танқид қилинди. Ваҳолангки, ушбу кичик саноат зоналари 2022 йил босқичма-босқич ўз фаолиятини бошлаши керак эди.
     Кичик саноат зона фаолиятини назорат қилиш ва бу манзилда тадбиркорлар режа асосида ўз вақтида фаолиятини йўлга қўёлмагани учун зарур кўмак бермаган мутассадди раҳбарлар қаттиқ огоҳлантирилди ва муаммоларни бартараф этиш бўйича муддат берилди. 

Фойдали ҳаволалар