Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Сўзи ҳикмат ҳаёти ибрат 

 

Нуронийлар тажрибаси ёшлар учун катта ибрат мактабидир. Инсон қадри улуғланаётган юртда нуронийларимиз биз ёшларни тафаккур қилишга, юрт истиқболи учун масъулиятли бўлишга ундаётгани айни ҳақиқатдир. 

Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев ўз вақтида нафақат туманимиз, балки вилоятимизда амалга оширилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларига катта ҳисса қўшган, ҳозирда ёшларнинг тарбияси учун ҳам муносиб ўрни бўлган нуронийларимиз билан бир пиёла чой устида суҳбатлашди 

Учрашувда нуронийлар бунёдкорлик ишларига томошабин бўлиб эмас, камарбаста бўлиш, юртимиз тараққиётига даҳлдорлик билан яшашда ёшларга ўрнак бўлишларини, маҳалладаги юмушларда ҳам ўз тавсияларини беришларини таъкидлашди.

Албатта, сўзи ҳикмат, ҳаёти ибрат бўлган нуронийларимизнинг саъй-ҳаракати ҳар бир фуқарони, айниқса ёшларни ташаббускор бўлишга ундайди.

Фойдали ҳаволалар