Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Сув-зар, сувчи-заргар

 

Туман ҳокими Улуғбек Зокиров фермер хўжаликларининг даласида меҳнат қилаётган сувчилар билан учрашди.

-Ҳар бир экиннинг униб чиқиши, ривожланиши ва мўл ҳосил бериши агротехник тадбирлар билан бирга сувга боғлиқ эканлигини барчамиз биламиз, - дейди туман ҳокими. -Баъзида эътиборсизликми ёки малакасизлик оқибатида далаларни керагидан ортиқ кўллатиб суғориш, бунинг натижасида қўшни фермерларнинг экин майдонларини сувсиз қолдириш, тақсимот тенглигини таъминламаслик ҳолатлари кузатилади. Энди бундай эътибор билан бундай холатларни бартараф этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида сувдан оқилона, тежаб, янги технологияларни жорий қилган ҳолда фойдаланиш зарур. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилса соҳада яхши натижаларга эришамиз.

Халқимизда “Сув — зар, сувчи — заргар” деган гап бор. Ушбу фикр қанчалик аҳамиятли эканлигини бугун ҳар бир деҳқон, фермер юракдан ҳис қилаяпти.

 

Фойдали ҳаволалар