Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Сув тежовчи технология – мўл ҳосил гарови

 

Томчилатиб суғориш технологиясида сув ўсимликнинг илдиз қатламига бир текисда таъминлаб берилади. Бошқа усулларидан фарқи шундаки, даланинг экин жойлашган жойлари бир хилда намланади. Тупроқда ортиқча намлик юзага келмайди. 

2024 йил ҳосили учун етиштирилаётган ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш режаси 800 гектар бўлиб, ҳозирги кунда ушбу сув тежовчи технологияларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Туманимиздаги "Жўрамурод Хотамтой" фермер хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш ҳамда суғоришга илғор технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.  

 “Далварзин” ҳудудида фаолият юритаётган Жўрабек Муродов раҳбарлик қилаётган "Жўрамурод Хотамтой" фермер хўжалиги дала майдонининг 26 гектарини ёмғирлатиб суғориш учун суғориш технологияси ўрнатилган. 

Семинарда пахта ва ғалла майдонларида сув тежамкор суғориш технологияларини қўллашнинг афзалликлари хусусида ҳам батафсил маълумот берилди. 



 

Фойдали ҳаволалар