СТАТИСТИК ҲИСОБОТЛАР
ва уларни топширишда «ESTAT 4.0 » ахборот тизимининг функционал қулайликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги 4453-сонли Фармонига асосан барча тадбиркорлик субъектлари статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига тўла хажмда босқичма-босқич ўтказилиши белгилаб берилган.
Ушбу Фармон орқали статистика соҳасида тадбиркорларимизга қўйидаги қулайликлар яратилди:
Давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда топширишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «ESTAT 4.0» яънги дастури орқали барча статистик ҳисоботларни, электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилди.
АКТ (ахборот коммуникация технологиялари) дан кенг фойдаланиш, ушбу тизимдан фойдаланган холда ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиш жуда кўп афзалликларга эга;
-статистик ҳисоботларни топширишда вақтнинг тежалиши;
-ҳисобот тақдим этувчилар статистика органларига шахсан ташриф буюришлари шарт эмаслиги;
-давлат статистика ҳисоботларини тузишда меҳнат ҳаражатлари камайиши;
-статистик ҳисобот шаклларининг бирламчи шахс томонидан тўлдирилиши ҳисобидан турли хатоликлар сонининг тубдан қисқариши;
-электрон шаклда киритилган статистик ҳисоботларнинг нусхасини қоғоз шаклда ҳам олиш имкониятининг мавжудлиги;
-статистик ҳисобот шаклларининг тезкор ва ўз вақтида янгиланиб борилиши;
-дастурдаги мавжуд тушинтиришлар, маълумотларни автоматик тарзда арифметик ва мантиқий назоратдан ўтказилишидан фойдаланиш орқали ҳисоботнинг ишончлилиги ва сифатлилиги ошиши;
-шифрлаш ва электрон рақамли имзодан фойдаланиш ҳисобига маълумотлар ҳавфсизлиги ошади.
Шу сабабли туман статистика бўлими, Сиз тадбиркорлардан тақдим этиладиган Давлат статистика ҳисоботларини АКТ (ахборот коммуникация технологиялари)дан фойдаланган ҳолда тақдим этишингизни тавсия этади.
М.Саттаров
Шўрчи тумани статистика
бўлими бошлиғи