Ёшларни спортга жалб қилиш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида туманимизнинг “Ёшғайрат” маҳалласида жойлашган 2-спорт мактабида зарур шароитлар яратилган. Айниқса, спортнинг кураш тури бўйича шуғулланаётган ёшлар учун мактабда шароитлар етарли.
2009-2011 йилларда туғилган ёш спортчилар ўртасида Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқарма бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди.
-Бундай мусобақалар ёшларимизни спортга бўлган қизиқишини янада оширади, -дейди 2-спорт мактаби директори Собир Аширматов. – Уларни спорт бўйича барча машғулотларга қизиқтириб, ғалаба сари ундайди. Энг муҳими ўзига бўлган ишончини оширади. Миллий кураш бўйича ўтказилган мусобақамизда иштирокчи ёшларимизнинг барчаси фаол қатнашди. Мусобақа давомида 30-, 34-, 38, 42-, 50-, +50-кг тоифадаги ёшлар ўзаро беллашишди.
Кубог якунида ғолиб бўлган спортчиларга диплом, медал ва эсталик совғалари топширилди.