Юртимизда спорт билан шуғулланиш, айниқса, ёшларни бўш вақтини ташкил этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ёшларнинг ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, ақл-идрокини синовдан ўтказиш мақсадида туманимизда ҳамкор ташкилотлар билан “Ғолиблик сари бир қадам” шиори остида шахмат-ашка мусобақаси ташкил этилди.
Спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган мусобақада фаол иштирок этиб, рақибларини "доғ"да қолдириб ғалаба қозонган иштирокчилар тақдирланишди.