Туманимиздаги “Совжиронбобо” маҳалласида бўлиб ўтган сайловда фуқаролар вакиллари ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз берди.
Сайлов натижаларига кўра, Шуҳрат Хуррамов номзоди энг муносиб деб топилиб, маҳалла раиси этиб сайланди.
– Маҳаллага раис бўлиш катта масъулият, – дейди Шуҳрат Хуррамов. – Менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман. Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олишга эътибор қаратаман.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда бажариладиган ҳар бир ишда маҳалла раиси бош-қош бўлади.