Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакили Нигора Тошқулова, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфия Шерова иштирокидаги ўқув семинарида маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоллари, ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Семинар давомида маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг тўғридан-тўғри ҳамда маҳалла "еттилиги" билан ҳамкорликдаги вазифалари, шунингдек, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш, маҳаллалардаги хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб, “Йўл харита”лари ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида маълумот берилди.
Шу билан бир қаторда “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирлар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш ҳамда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳар ойда Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашига маълумотлар киритиб борилиши белгиланди.