“Сиз келманг ўзимиз борамиз” тамойили асосида Шўрчи туманидаги “Тамшуш” маҳалласида тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикда аниқланган касалликлар бўйича маслаҳат ва даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрикнинг аҳамияти шундаки, инсонларнинг доимо соғлигига эътиборли бўлиши ва соғлом бўлиб юриши учун хизмат қилади. Малакали шифокорлар ётиб қолган беморлар холидан хабар олиб, уларни ҳам тиббий кўрикдан ўтказишди.