Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Сиз келманг ўзимиз борамиз

 

“Сиз келманг ўзимиз борамиз” тамойили асосида туманимиздаги “Бахштепа-1” маҳалласида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. 

Чуқурлаштирилган тиббий кўрикда аниқланган касалликлар бўйича маслаҳат ва даволаниш учун йўлланмалар берилди.

-Тиббий кўрик - инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадбир, -дейди шифокор Шуҳрат Эргашев. -Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрикнинг аҳамияти шундаки, инсонларнинг  доимо соғлигига эътиборли бўлиши ва соғлом бўлиб юриши учун хизмат қилади.

Малакали шифокорлар ётиб қолган беморлар холидан хабар олиб, уларни ҳам тиббий кўрикдан ўтказишди.   

 

Фойдали ҳаволалар