Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласидаги “Бизнес класс голд” масъулияти чекланган жамиятида қолипли нон маҳсулотлари ҳамда 35 турдаги ширинликлар ишлаб чиқарилмоқда. Кунига 3-3,5 минг дона қолипли нон тайёрлаш қувватига эга корхонадаги ишлар икки сменада йўлга қўйилган.
-8 киши меҳнат қилаётган корхонамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар корхона ва ижтимоий муассасаларга етказиб берилмоқда, - дейди жамияти раҳбари Гўзал Бўриева. -Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганимга 20 йил бўлди. Шу йиллар давомида оилавий даромадимизни оширишга, рўзғоримизнинг ободлиги учун ҳаракат қилдим. Маҳалламиздаги ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан олган имтиёзли кредитлардан оқилона фойдаланиб, фаолиятимизни кенгайтирдик. Шунга яраша даромадимиз ҳам ошди.
Албатта, имтиёзли кредитдан самарали фойдаланиш учун аниқ режа ва мақсад билан амалга ошириладиган ишлар ўз натижасини беради.