Истиқболли лойиҳани амалга ошириш мақсадида туман ҳокими Улуғбек Зокиров хорижлик инвестор Сиё Сианг билан учрашди.
Учрашувда Хитойдаги “Хиангя ёритгичи” корхонаси раҳбари Сиё Сианг туманимизда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳолига хизмат қилиш борасида ўз фикрларини билдирди.
-Асосий мақсадимиз аҳолига, аниқроқ айтадиган бўлсам инсонларга ёрдам қилиш, - дейди “Хиангя ёритгичи” корхонаси раҳбари Сиё Сианг. – Умуман олганда имкониятим етган лойиҳа асосида туманга инвестиция олиб келиш. Амалга оширажак лойиҳамни раҳбарлар қўллаб-қувватласа, яхшилигим ортидан аҳоли мамнун бўлса менинг қувончим ортади.
Учрашув давомида бир нечта лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган инвестор туманимиздаги “Шўрчи таъминот шер” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ишлашни режалаштирган.