"Shurchi sifatli mahsulot" - ун ва спагетти макарон ишлаб чиқарилади
Овқатланиш рационидан макарон маҳсулотлари мустаҳкам жой эгаллаган. Бундай маҳсулотларнинг асосий афзалликлари тез тайёр бўлиши ва нархи арзонлигидир. Ҳафтасига камида бир марта ушбу маҳсулотдан таом тайёрламайдиган хонадон бўлмаса керак.
Туманимизда "Shurchi sifatli mahsulot" масъулияти чекланган жамияти томонидан қиймати 60,0 млрд.сўм бўлган ун ва спагетти макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа амалга оширилса, 100 та янги иш ўрни яратилади.
«Спагетти» - сиз билган макарон, фақат италянча услубда. Ушбу гарнир тури миллий таомларимиз рўйхатидан ўрин олгани ҳеч кимга сир эмас.