Шўрчи туманининг “Кушон” маҳалласида 1-сектор ҳудудидаги ёшлар иштирокидаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да қатнашган ёшлар ўзларининг мурожаат, муаммо ва таклифларини билдириб, туман ҳокими билан дўстона суҳбатлашишди.
-Тўғриси, ҳоким ва ёшлар учрашувида биринчи маротаба иштирок этишим, -дейди Ғиёсиддин Инадуллаев. -Авваллари бундай учрашувларни шунчаки, хўжакўрсинга уюштиришади деб ўйлардим. Бугунги учрашувда иштирок этиб, шуни англадимки, ҳоким ва ёшлар учрашуви дўстона мулоқот майдони, биз ёшларга тўғри, оқилона маслаҳат бериладиган, асосийси муаммоларимиз ижобий ҳал этиладиган жараён экан.
Ҳоким ва ёшлар учрашувида бир гуруҳ ёшларга бир йил давомида “Мутолаа” премиумдан бепул фойдаланиш учун сертификат топширилди.