Шўрчи туман ҳокими Улуғбек Зокировнинг битирувчиларга табриги
Ассалому-алайкум, азиз битирувчилар!
Сизларни умрингизнинг камолот пиллапояси, ҳаётингиздаги энг қувончли ва ҳаяжонли дамлар – мактабни тугаллаб, етуклик онларига етиб келганингиз билан туман ҳокимлиги ва шахсан ўз номимдан қизғин ва самимий муборакбод этаман.
Ўтган ўқув йили тажрибаларидан келиб чиқиб, бу йил битирувчиларни олийгоҳларга ўқишга кириш самарадорлигини яхшилаш мақсадида таълим муассасаларини тугаллаётган фарзандларимизни олий таълимга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса олий таълимга кириш истаги бўлган ёшларимизни бевосита ўзи ўқиган муассасада тайёргарликдан ўтишига имкон яратди. Синов тестларини олиш сифати яхшиланди.
Азиз ўқувчилар!
Сизга дилимдаги энг эзгу тилакларимни изҳор этмоқчиман. Мен ишонаман, навқирон деб тилга олинадиган Яккасарой диёримиз, жонимизга жондек пайванд – дунёда ягона Ўзбекистонимиз келажаги Сизга боғлиқ эканлигини асло унутманг! Ўқишдан, изланишдан, олға ҳаракат қилишдан тўхтаманг.
Шунда Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Аз-Замахшарий, Жалолиддин Мангуберди каби жаҳон тан олган юзлаб буюк ватандошларимизга муносиб издош бўласиз!
Ёрқин ва беғубор ниятлар остонасида барчангизни олдинда кутиб турган камолот уфқлари билан яна бир бор қутлаб, ҳаёт сари оқ йўл, узоқ умр тилайман.