Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Шўрчи туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда 

Жаҳолатга_қарши_маърифат 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва диний соҳа вакилларидан иборат тузилган тарғибот гуруҳи томонидан Шўрчи туманида ҳокимлик, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, иқтисодиёт, банк-молия, солиқ, коммунал, тадбиркорлар, сотувчилар, хизмат кўрсатиш соҳа раҳбар-ходимлар ва ўқувчи ёшларнинг ота-оналари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори асосида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди. Шу билан бирга интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларнинг олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, учрашувлар давомида туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш ҳамда аҳолини, айниқса ёшларни диний мутаассиблик, турли ёт ғоялар таҳдидларидан ўзини асраши юзасидан маърузалар қилинди ва “Тинчлик қадри” номли видеофильм намойиш этилди.
 

 

Фойдали ҳаволалар