КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2022- йил якуни учун тақдим этиладиган 1-Нотижорат шакли (йиллик) нотижорат ташкилотнинг фаолияти тўғрисида ҳисоботини нотижорат ташкилотлар (жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим муассасаларидан ташқари, Туман ҳалқ таълими бўлимлари Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим муассасалари йиғма ҳисоботини 2023- йилнинг 15- февралидан кечиктирмай;
1-КБ шакли (йиллик) статистика ҳисоботини кичик корхона ва микрофирмалар (чет эл инвеститсиялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 2023- йилнинг 27- февралидан кечиктирмай;
1-ФХ шакли (йиллик) статистика ҳисоботини фермер хўжаликлари 2023- йилнинг 27- февралидан кечиктирмай;
1-ННТ шакли (йиллик) ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассаса, уюшма (иттифоқ) бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиаллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 2023- йилнинг 2- мартидан кечиктирмай статистика органларига электрон шаклда тақдим этишлари шарт.
Юқорида қайд этилган йиллик ҳисоботларни мй.стат.уз сайтидан шахсий кабинет орқали Эстат- 4.0 иловасидан электрон шаклда ҳисобот тақдим этишлари мумкин.
Статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги қонунининг 40-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.
Шўрчи туман статистика бўлими маъмурияти
Тел: 978481226 , 902671363,
915747019, 888407372