2017 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга кўра декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган. Шундан буён мазкур сана аграр соҳада меҳнат қилиб келаётган юртдошларимиз томонидан кенг нишонлаб келинмоқда.
Шўрчи туманида ҳам қишлоқ хўжалиги ходимлари куни - “Ҳосил байрами” нишонланди.
Тадбирда машаққатли ва фидокорона меҳнатлари билан вилоят аҳлининг фаровон ҳаёти йўлида хизмат қилаётган, юртимизда соҳани ривожига ҳисса қўшаётган қишлоқ хўжалиги фидойилари иштирок этишди.
Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев соҳа вакилларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, шунингдек, қишлоқ хўжалик ходимларини эришган муваффақиятлари, соҳадаги ютуқлари билан қизғин табриклади.