Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

сессия

Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг 69-сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1.Шўрчи  туманида 2023 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2024 йилга мўлжалланган режалар ҳақида туман ҳокими ҳисоботи.

2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31- мартдаги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва “Аёллар дафтари”дан чиқариш тўғрисида

3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлимининг  2023-йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳақида.

4.Қонунчиликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 2023-йилда амалга оширилган ишлар ҳақида.

5.Шўрчи туманида 2023 йилда норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича туман адлия бўлими бошлиғининг  ахбороти тўғрисида.

6.Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан Шўрчи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг 2023-йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.

7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 17-январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ва 2019-йил  8-январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан туман Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти тўғрисида.

8.2023 йилнинг ўтган даврида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган  маблағлар ҳисоботи тўғрисида

9.Ўтган давр давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ҳамда ижро интизомига амал қилинишининг аҳволи юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосарининг ҳисоботи тўғрисида.

10.Шўрчи тумани маҳаллий бюджетининг 2023-йил 4-чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан шаклланган маблағларидан маблағ ажратиш тўғрисида.

11.Шўрчи туманидаги маҳаллалар чегараларини ўзгартириш ва белгилаш тўғрисида

12.Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгаши доимий комиссияларининг 2024 йил учун иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.

13.“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Шўрчи тумани бўлими қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш ҳақида.

14.Бошқа масалалар.

Фойдали ҳаволалар