Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

# СЕССИЯ

 

НОМЗОДЛАРНИНГ МАҚСАДЛИ ДАСТУРЛАРИ ТИНГЛАНИБ, ДИРЕКТОРЛИККА ТАСДИҚЛАНДИ

 Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашининг 56-сессиясида 
Денов туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг раиси Ф.Аллаёровнинг "Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти", Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси М. Ҳакимовнинг 2022 йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти,  Денов туманлараро иқтисодий судининг "Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолиятига бағишланган ахбороти тингланди.

Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашининг навбатдаги 56 сессиясида Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасининг “Умумтаълим мактаби кўрсаткичларини келгуси 3 йилда босқичма-босқич юқори даражага олиб чиқиш бўйича дастури” тавсиясига асосан Шўрчи туманидаги 24-, 61-, 73-умумтаълим мактаблари директорлигига номзодларни лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
       Туманимиздаги 24-умумтаълим мактаби директорлигига Бахриддин Холмуродов, 61-умумтаълим мактаби директорлигига Суҳроб Султонов 73-умумтаълим мактабига эса Акром Худойбердиев тасдиқланди. 

Фойдали ҳаволалар