Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ўқув семинар

 

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўқув семинар ташкил этилди. 
    Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Бош инспектори Ф.Азизов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси мутахассиси И.Мавлонов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов, Шўрчи тумани ҳокими ўринбосари С.Бегматов ҳамда секторлар раҳбарлари иштирок этишди.
    Семинарда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда ташкилотлар раҳбарлари қатнашди. 
    Семинар давомида маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган фаолларнинг вазифалари бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди. Шунингдек, аҳолининг муаммоларини хонадонбай ўрганиш ва шу орқали муаммоларни ҳал этиш бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон тумани тажрибаси намуна сифатида тушунтирилди. 


 ✍???? Шўрчи тумани ҳокимлиги 
Ахборот хизмати

Фойдали ҳаволалар