Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида кекса ва ўрта ёшдаги аҳолига Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлаш, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан ва бошқа технологиялардан фойдаланиш кўникмаларни ўз ичига олган компютер саводхонлиги курсларини ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Мазкур вазифалар ижроси юзасидан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан самарали фойдаланиш бўйича туман ҳокимлигида “My.gov.uz ҳаётий вазиятлар учун!” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар тренингда умумтаълим мактабларининг информатика ўқитувчилари иштирок этишди.