....Келгусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органда ишлашни ният қилган йигитнинг тақдири батамом ўзгарди. Автоҳалокат туфайли ота-онасидан айрилган ўспирин йигит ёлғиз қолди. Ҳаётнинг кутилмаган зарбасига таслим бўлмаган йигит оғир кунларни бошдан кечирган бўлсада мақсади сари интилди. У бугун ҳавас қилса арзигулик инсон. Юрт посбони, мард ўғлон.
Шўрчи туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев ҳамда сектор раҳбарилари иштирокида ўтказилган ёшлар билан учрашувда ёшларнинг ўз вақтида касб-ҳунарга эга бўлишлари, шу билан бир қаторда ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши борасида зарур тавсиялар берилди.
Учрашув давомида иштирокчи ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Ёшларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаш борасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.