Ҳаётда ўз йўлини излаётган, ҳар имкониятга умид билан қараётган ёшлар Шўрчи туманидаги сектор раҳбарлари билан ҳамсуҳбат бўлишганидан, ўзлари учун яратилган имконият ва имтиёзлардан бохабар бўлишганидан жуда мамнун.
Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувида иштирокчилар ўз муаммо, таклиф ва режалари ҳақида сўзлаб беришди. Сектор раҳбарлари учрашув давомида ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар учун Президентимиз яратиб бераётган имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланишлари зарурлигини таъкидлашди.
Албатта, имконият ва имтиёз ҳар бир инсонни ташаббускор ва талабчан бўлишга ундайди.
Учрашув сўнгида “Ёш китобхон” танловида иштирок этиб, танловнинг ҳудудий ва туман босқичида ғолиб бўлганлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.