Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Сайёр суд – ҳуқуқий дарс демак

Шўрчи туман судининг сайёр суд мажлисида туман ички ишлар бўлими пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган 8 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди     

     “Кўклам” маҳалласида яшовчи маҳкум Ф. Самадов 2022 йилнинг 17 июн  куни  жиноят ишлари бўйича Денов  туман суди томонидан жиноят кодексининг 138-моддаси 2 -қисми билан айибланиб, 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.    Сайёр суд  мажлисида  маҳкум Ф.Саматовнинг иши кўриб чиқилиб, у жазони ўташ даврида чекловларга риоя этгани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, тузалиш йўлига киргани ва жамиятда ижтимоий меҳнат билан шуғулланаётганлиги  инобатга олиниб, суд томонидан ўталмай қолган 10 ой  21  кун озодликни чеклаш  жазоси муддатидан олдин шартли озод этилди.

     Туман ИИБ биносида ташкил этилган сайёр суд жараёнида тузалиш йўлига кирган  қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган жамиятдда ижтимоий меҳнат билан банд бўлган 8 нафар маҳкумларга жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан  жиноят кодексининг 73-моддасига асосан  ўталмай қолган жазодан муддатидан олдин озод этиш чоралари кўрилди.           

       Шўрчи туман ИИБ ЖХХ  Пробация  ҳисобида  жазо ўташдан қасддан  бўйин товлаб юрган  1 нафар маҳкумга нисбатан суд томонидан тайинланган жазосини ўталмай қолган қисми, оғирроқ турдаги жазо озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Фойдали ҳаволалар