Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Сайёр қабул - фуқароларнинг мурожаатлари ҳал этилмоқда

 

Халқ билан мулоқот тизими фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги  кўприк вазифасини ўтамоқда. Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллардаги муаммолар ўрганилмоқда, мурожаатларга ечим топилмоқда.

Туман ҳокими Улуғбек Зокировнинг бу галги очиқ, жонли мулоқоти "Толли" маҳалласида ўтказилди.  Йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, газ, ичимлик суви таъминоти борасидаги мурожаатларга ижобий ечим изланди. 

Маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш, аҳолини ташаббускор бўлишга ундаш, фуқароларни бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликка чорлаш борасида “маҳалла еттилиги” фаол ва ташаббускор бўлиши таъкидланди. 

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаат ва таклифларининг ижобий ҳал этилиши учун ечим изланди. Соғлигида муаммоси бўлган фуқароларнинг мурожаатини ижобий ҳал этилиши учун маҳаллада тиббий кўрик ташкил этиладиган бўлди. 

                   

Фойдали ҳаволалар