Жойларга чиқиб, халқ билан учрашиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг вазифасига айланган
Вилоят прокурори Садриддин Турдиев бошчилигида туманимиздаги “Бахштепа-1” маҳалласи аҳолисининг мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида 110 нафар фуқаролар мурожаат ва таклифлари билан иштирок этишди. 55 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар назоратга олинди.
Сайёр қабулда фуқаролар муаммосини раҳбариятга етказишдан ташқари, маҳаллани янада обод бўлиши учун таклифларини билдиришди
Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсаддир.