Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.
Вилоят прокурори иштирокида “Хушчекка” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида “Хушчекка” маҳалласида яшовчи фуқаролар мурожаат ва таклифлари билан иштирок этишди.
-Бугунги сайёр қабул жуда яхши ташкил этилибди. Одамлар ўз муаммосини раҳбариятга етказишдан ташқари, маҳалламизни янада обод бўлиши учун ўзларининг таклифларини ҳам билдиришди, - дейди Ўсар Шермўминов. - Мен ҳам набирам учун ногиронлик аравачаси сўраб мурожаати қилгандим. Баракат топишсин шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилиб беришди.
Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.