Шўрчи тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфия Шерова тумандаги “Алишер Навоий”, “Бўстон” маҳалласида бўлиб, маҳалла “еттилиги” билан йўналишларда амалга оширилаётган ўзгаришлар, имтиёз ва имкониятлар ҳақида суҳбатлашди. Маҳаллалардаги хотин-қизар фаолиятини ўрганди.
Шундан сўнг тадбиркорлик билан шуғулланаётган Сайрам Алимардонова фаолияти билан танишди.
-Сут маҳсулотларини қайта ишлаш натижасида сметана, қаймоқ, қатиқ, бринза, сарёғ, творог каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз, - дейди Сайрам Алимардонова. - Бир кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 100-200 литрни ташкил этади. Даромадимиз ҳам ёмон эмас. Ўзим билан бирга 3 нафар аёлларни бандлигини таъминлашга эришдим. Келгусида фаолиятимизни кенгайтириш, янги иш ўринларини ташкил этиш ниятимиз бор.
Албатта, меҳнат ортидан яхшигина даромадга эга бўлиш, янги иш ўринларини ташкил этиш мумкин.