Туманимиздаги “Бахштепа-1” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ имконияти чекланган фуқароларга туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан реаблитация қилишнинг техник воситалари топширилди.
-Оёғимнинг оғриши сабабли юришга бироз қийналаётган эдим, - дейди Эргаш Аллаёров. – Шу сабабли реаблитация қилишнинг техник воситаларидан бири бўлган қўлтиқ таёқ сўраб йўллаган мурожаатим ижобий ҳал этилганидан миннатдорман. Қолаверса, соғлигимни тиклашим учун вилоятимиздаги “Жайрахона” соғломлаштириш марказига йўлланма ҳам беришадиган бўлди.
Дарвоқе, туманимиздаги “Бахштепа-1” маҳалласида 92 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар бўлиб, улар туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан хатловдан ўтказилиб, ҳар бирининг мурожаати босқичма-босқич ижобий ҳал этилмоқда.