Ижтимоий тармоқлар орқали “Шўрчи тумани Кува қишлоғи “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлса ҳам йўллар таъмирталаб...” мазмунида қолдирилган хабар юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.
Шўрчи туманининг “Оқтумшуқ” маҳалласида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида йўлларни таъмирлаш, янгидан ичимлик сув қудуқларини қазиш, трансформатор ва таянч устунлар ўрнатиш, суюлтирилган газ баллон билан таъминлаш ишлари амалга оширилган.
“Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида “Куба” қишлоғидаги “Гулистон” ва маҳалланинг “Наврўз” кўчалари тўлиқ таъмирланиб, шағал-тош тўкиш ишлари амалга оширилган. Аммо, маҳалланинг ушбу кўчаларига ичимлик суви тортиш ишлари олиб борилганлиги сабабли, кўчалар таъмирталаб бўлиб қолган.
Ҳозирги кунда маҳалланинг “Куба” қишлоғи, “Гулистон” кўчасига тош ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Тез фурсатда маҳалланинг “Наврўз” кўчаси ҳам таъмирланади.