Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

     Ижтимоий тармоқлар орқали “Шундай бўлсада нақд 600.000 сўм жарима босишибди. Қизиғи шундаки, вилоят ҳокимининг топшириғини бажариб тартибсиз чорраҳада тартиб ўрнатиш ўрнига, ЙПХ ходимлари амалдаги барча қонунларни бузиб ҳайдовчиларга жарима солиш авжига чиқармоқдалар” мазмунида қолдирилган хабар юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.
     Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшималар киритиш тўғрисида”ги Қарорида, йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бўйича батафсил кўрсатиб ўтилган. Жумладан пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда тўхташ, велосипед йўлакчаси билан кесишганда ва улардан олдин 10 мерт масофадан кам масофага тўхташ мумкин эмас.  
     Жорий йилнинг 27 январ куни 14:58 да Шўрчи тумани М-41 йўлининг 1513 кмдаги  Мустқиллик ва Амир Темур кўчаси туташган чорраҳа, Давлат хизматлари маркази ёнидаги соғломлаштириш йўлакчасида ВАЗ-2106 русумли 75 S 618 LА рақамли машина тўхтаб турганлиги ва ушбу қоидабузарлик инсон омилисиз махсус автоматлаштирилган видео камерада аниқланган жаримани Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлик хизмати йўл ҳаракати хизмати бошқармаси инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексининг 17, 248, 304, 307, 309-моддаларига асосланган ҳолда қарор қабул қилган. Қарордан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексининг 245-модда 2-қисмига асосан Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судига мурожаат қилишингиз мумкин. 

 

Фойдали ҳаволалар