Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


      
     Ижтимоий тармоқларда  Дилмурод  Хидиров  йўллаган видео  мурожаат юзасидан қуйдагиларни   маълум қиламиз.  
    2023-йил 2-феврал куни Дилмурод Хидиров Шўрчи тумани  “Тамаддун” маҳалласида  истиқомат қилувчи фуқаро Раҳматова  Соҳибадан ўтин сотиб олиб, уйига олиб кетаётган вақтида туманнинг “Гулистон”  маҳалласида  яшовчи фуқаро  Ашурали Холматов Дилмурод Хидировга шахсий зиддияти туфайли уни тўхтатиб, ўзини  экология ходимиман деб, маҳалла томонидан бериладиган жамоатчилик рухсатномасини кўрсатиб,  ўзини  таништиради. 
    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ашурали Холматов Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг бирорта бўлимида  фаолият юритмаган. 
     Мазкур икки ҳолат юзасидан Шўрчи туман ички ишлар бўлими томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, ўртадаги зиддиятли вазиятни юмшатиш, шунингдек ярашув учун  вақт берилган. Аммо икки фуқаро ўзаро муросага келмаганидан сўнг бир-бирини ҳақорат қилганлиги учун фуқаро Ашуралиев Холмат ва Дилмурод Хидировларнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183- моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 
    Ўтин сотган “Тамаддун” маҳалласида  яшовчи Соҳиба Раҳматованинг   ҳовлисининг кадаст ҳужжатлари  тегишли тартибда Шўрчи туман Экология ва атроф–муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганда ноқонуний дарахт  кесилиш ҳолатлари аниқланмади.

Фойдали ҳаволалар