Туман ҳокими 1-сектор раҳбари Акбарали Ишмурзоев, соҳа мутахассислари ҳамкорлигида "Ибн-сино" маҳалласидаги хонадон вакиллари билан суҳбатлашди.
Уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди. Шунингдек, "маҳалла еттилиги"га маҳалладаги ҳар бир хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, камбағал оила бўйича индивидуал ишлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар берилди.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига асосан тумандаги ҳар бир маҳалла, унда истиқомат қилаётган оила ва унинг аъзолари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, унга асосан "Камбағал оилалар портрети" ишлаб чиқилмоқда
Дарвоқе, аҳоли ўртасида камбағаллик ва ишсизликни тугатиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Сабаби, давлатимиз сиёсатида инсон манфаатлари, ижтимоий адолат тамойиллари устувор. Шу боис, юртимизда аҳолининг муайян қатлами ўртасида камбағаллик борлиги тан олиниб, уни қисқартириш бўйича алоҳида тизим жорий қилинди.