Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Президент топшириғи амалда

 

Сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш бугунги куннинг долзарб талабидир. Яқинда давлатимиз раҳбари раислигида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора- тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган видеоселекторда бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, тегишли соҳа мутахассисларига топшириқ берилган эди. Ана шу топшириқни бажариш мақсадида туманимиздаги “Соат Абдуолим” фермер хўжалиги худудидаги ариқ-зовурлар тозаланиб, бетон ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда

– Очиғини айтиш керак, бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам сув ресурслари билан боғлиқ муаммолар кўп. Давлатимиз  раҳбари  бу борадаги муаммоларнинг олдини олиш, уни бартараф этиш, энг муҳими, сув ва сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш мақсадида фермер хўжалигимиз ихтиёридаги ариқ-зовурларни тозалаб, бетонлаш ишларини амалга оширяпмиз, - дейди Абдусамат Қудратов. -Режага кўра мазкур йўналишдаги ишларимиз ниҳоясига етгач, сув ресурслари сарфи билан боғлиқ муаммога  чек қўйилади.

“Соат Абдуолим” фермер хўжалигидаги 2024 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинлари  майдонларида агротехник тадбирлари жадал амалга оширилмоқда. Шу билан бир қаторда баҳорги чигит экиш учун мўлжалланган ер майдонларида текислаш ва пушта олиш ишлари амалга оширилмоқда. 

 

Фойдали ҳаволалар