Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Президент топшириғи амалда: маҳалла тиббиёт пункти аҳоли хизматида

Шўрчи туманининг “Оқкамар” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла тиббиёт пункти очилди. Беш мингга яқин аҳоли истиқомад қилаётган маҳалла аҳолиси учун бугун қувончли кун бўлди.

Ушбу тиббиёт шохобчаси (контейнер)нинг фойдаланишга топширилиши аҳолининг узоғини яқин қилди. Маҳалла тиббиёт пунктида дори-дармон захираси мавжуд. Кундузги стационар тартибида, бир оилавий шифокор ва патронаж, амалиётчи ҳамшира, патронаж доя фаолияти йўлга қўйилади. Бундан ташқари, ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган аҳолига бу ерда бирламчи тиббий хизмат кўрсатилиб, зарур дори-дармон бепул тарқатилади. Бир сўз билан айтганда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилмоқда.

Маҳалла тиббиёт пунктининг очилиш маросимида туман ҳокими У.Зокиров, сектор раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 

 

Фойдали ҳаволалар