...Атроф оқликка бурканган, кўзни қувнатадиган далада “оқ олтин” теришнинг ҳам ўзгача завқи бор. Кенг, очиқ далада пахта териш ҳар бир теримчи учун яхши кайфият бағишлайди.
Улдана Норбоева кўп йиллардан буён далада пахта теради. Терганда ҳам кунига 110-150 килограм термаса кўнгли жойига тушмайди. Бугун ҳам “Элсуяр” фермер хўжалигидан “Оқ олтин” теришга шайланган теримчи аёл тушликкача 93 килограмм пахта топширди.
Туман ҳокими “Элсуяр” даласида бўлиб, Улдана Норбоева сингари илғор теримчилар билан суҳбатлашди. Суҳбат сўнгида уларга эсталик совғаларини топширди.
Туманимиздаги фермер хўжаликлари далаларида пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан давом этмоқда.