....Фарзандлардан, юртдан йироғда, эрта тонгдан кун ботгунча тиниб билмай ишлаш, аёл киши учун осон эмас албатта. Оилавий шароити бироз қийинчиликка учраган Дилбар Холмўминова хорижда ишлашга мажбур бўлди. Тикувчилик сирларидан бохабар бўлган Дилбар Тула шаҳридаги тикувчиликка ихтисослаштирилган корхоналардан бирида ишлай бошлади. Аммо...
- Фарзандларим, Она юрт соғинчи қалбимни ўртаганда йиғлашдан ўзгасини эплолмасдим, - дейди Дилбар Холмўминова. – 4 нафар фарзандимни қайнонамга қолдириб ўзга юртларга кетиш, бир йил мобайнида фарзандларимдан, яқинларимдан йироқда яшаш, ишлаш менга ҳам осон бўлмаган. Ҳамиша, ўз маҳалламизда тикувчилик корхонасини ташкил қилиш, маҳалламиз аёлларига ҳунар сирларини ўргатишни орзу қилардим. Орзуларим бугун ҳақиқатга айланди.
“Оқкамар” маҳалла фаоллари томонидан оилавий шароити ўрганилгач, “Аёллар дафтари”га киритилган Д.Холмўминовага имтиёзли кредит эвазига иккита тикув машинаси ва дазмоллаш аппарати олиб берилди.
Орзулари ҳақиқатга айланган қаҳрамонимиз 2 нафар маҳалладошини бандлигини таъминлаш билан бирга, маҳалладаги ёш қизларга тикувчиликдан, қуроқчиликдан сабоқ бермоқда.